Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўш шаҳридаги ҳолат

21:22 / 30.01.2014 | abu adham | 2529
Мен 2013 йилда ўш шаҳрида бўлганимда жума куни эди. Масжидга бордим. У ерда масжид ёнида уч тўрт киши китоб ва бошқа нарсалар билан савдо қилишиб турган эди. Бориб китобларини варақлаб кўрсам, сизнинг ёзган китобларингиз асосан ҳадис ва ҳаёт ва бошқалар. Лекин у китобларни сифати мен билган, ўқиган китоблардек эмас, балки бошқача эди. Шунда билдимки, бу китоблар шу ерда ўшда чоп қилинган. Улар сиздан рухсат олишганми йўқми, деган шубҳага бориб, у китоблардан сотиб олмадим. Мен Россияга ушбу китоблардан ўзим учун олиб келмоқчи эдим. Лекин олгани кўнглим бўлмади. Шу ишлардан сизнинг хабарингиз борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Улар менинг рухсатимни олишмаган. Умуман мен ўзимизнинг икки нашриётдан ҳеч кимга бундай рухсат бермаганман. Сиз айтганлар ношаръий ишни қилишган. Улардан китоб сотиб олмай тўғри қилгансиз. Ушбу мактубингиз учун ташаккур. Мазкур одамлар бировнинг ҳақини ҳаромдан еганлардир. Улар охиратда жавоб берадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat