Ассалому алайкум! Расмий ҳужжатлар учун зарур бўлиб қолганда, фото автоматда(яъни номаҳрам фотограф иштирокисиз) ҳижоб ўрамаган ҳолда расмга тушишга шариатда рухсат борми? Шариат бўйича аёл киши ҳижобсиз номаҳрам эркаклар олдида кўриннмаслик кераклигидан хабаримиз бор. Лекин номаҳрамлар аёл кишини ҳижобсиз тушган расмига қарашининг ҳукм қандай бўлади? Бу ерда фақат расмий ҳужжатлар учун керак бўладиган расмлар назарда тутилмоқда. Қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз зарурат юзасидан рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.