- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот аёлларни ғазотга олиб кетар эдилар. Кечқурунлари сайрга олиб чиқар эдилар.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا خَرَجَ أَقْرَعَ بَيْنَ نِسَائِهِ، فَطَارَتِ الْقُرْعَةُ لِعَائِشَةَ وَحَفْصَةَ، وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ بِاللَّيْلِ سَارَ مَعَ عَائِشَةَ يَتَحَدَّثُ، فَقَالَتْ حَفْصَةُ: أَلَا تَرْكَبِينَ اللَّيْلَةَ بَعِيرِي وَأَرْكَبُ بَعِيرَكِ تَنْظُرِينَ وَأَنْظُرُ، فَقَالَتْ: بَلَى. فَرَكِبَتْ، فَجَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى جَمَلِ عَائِشَةَ وَعَلَيْهِ حَفْصَةُ فَسَلَّمَ عَلَيْهَا، ثُمَّ سَارَ حَتَّى نَزَلُوا وَافْتَقَدَتْهُ عَائِشَةُ، فَلَمَّا نَزَلُوا جَعَلَتْ رِجْلَيْهَا بَيْنَ الْإِذْخِرِ وَتَقُولُ: يَا رَبِّ سَلِّطْ عَلَيَّ عَقْرَبًا أَوْ حَيَّةً تَلْدَغُنِي، وَلَا أَسْتَطِيعُ أَنْ أَقُولَ لَهُ شَيْئًا
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафарга) чиқсалар, аёллари орасида қуръа ташлар эдилар. (Бир сафар) қуръа Оиша билан Ҳафсага тушди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси бўлса, Оиша билан бирга гаплашиб кетардилар. Ҳафса: «Бу кеча менинг туямни миниб олмайсанми? Мен сенинг туянгни миниб оламан. (Сен мен кўраётган нарсани) кўрасан, мен ҳам (сен кўраётган нарсани) кўраман», деди. У: «Майли», деди ва миниб олди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишанинг бўрасининг олдига келдилар. Унинг устида Ҳафса бор эди. Унга салом бердилар. Кейин тўхтагунча йўл юрдилар. Оиша у зотни қидириб қолди. Тўхташгач, икки оёғини изхир* орасига суқиб: «Эй Роббим, менга бир чаён ё илон юборки, мени чақсин. У зотга ҳеч нарса дея олмай қолайин», деди».
* Изхир – Ҳижоз ерларида ўсадиган машҳур хушбўй ўсимлик. ("Олтин силсила" китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!