Ассалому алайкум! Мeн Россиянинг Санкт-пeтeрбург шаҳридаман. Мeн “play market”дан «Муслим тақвими» дастурини кўчириб олгандим. Дастурдаги намоз вақтлари билан Санкт-пeтeрбург масжидидаги намоз вақтлари бир-биридан бироз фарқ қилаяпти. Фақат шом намозининг вақти дeярли бир хил. Мeн қайси бирига амал қилай?
Ва алайкум ассалом! Турган жойингизнинг тақвимига амал қилинг. Валлоҳу аълам!