Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломатлик учун карта ўйнаш

17:42 / 09.01.2020 | Farxod ibn Odil | 2762

Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан баъзи кунлари йиғилишиб қолганимизда карта ўйнаб турамиз. Беғараз, пул тикишсиз, қиморсиз, лекин яқинда шундай нарса бизда пайдо бўлди, яъни ютказган одам отжимания, яъни бадан тарбиясини келишилган миқдорда бажариш шарти қўйиладиган бўлди. Карта ўйинини шундай инсон соғлиги томонига буриб ўйнаса хам харом бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар ўзларингизни ўлмаймиз деб ўйлайсизларми? Ўша вақтда жамиятга ёки ўзларингизга фойда келтирадиган бирор иш билан шуғуллансангизлар бўлмайдими? Шу кетишда давом этсангизлар яқинда бирорта ақлли келиб ўша ўйинга пул ҳам қўшиб қўяди. Гуноҳи сизларга бўлади. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. 

(Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat