Ассалому алайкум! Мен корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Корхона диспетчери хайдовчиларга юк олиб беради. Диспетчернинг ойлиги камлиги сабабли ҳар 2-3 ҳафтада ўзимнинг ёнимдан пул берсам бўладими. Унга бу пора эмас, қўшимча ёрдам, ўртамиздаги олди-бердига ҳеч қандай тасир қилмасин деб тайинлаб айтаман. Ўртага иккимиз ҳам Аллоҳни қўшамиз. Жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Агар бу пора бўлмай айнан ҳадяни ният қилган бўлсангиз ўзингизни танитмасдан, бошқа инсон орқали бериб юборсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!