Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатга бориш

09:16 / 16.10.2021 | Jasur | 1232

Ассалому алайкум! Масжид хозирги турган жойдан 2кмдан сал узоқда. Аллоҳга шукр рисқимни кенг қилиб куйган, масжидга бориш учун таксига пулим бор. Савол шуки, эрталаб мошина кучада кам булади, кеча масалан суннатни укимасдан фарзни укидим чунки мошина булмади тезда. Купинча 5 киши квартирада турамиз. Уйда жамоат булиб укай десам, эрталаб бунисини характерини кутариш керак, яна бошкасини. Эрталабдан ёкмайди намоз тур дейсиз тез турмайди. Унгача бирон иш килай десам намозни аввал укиб олиб кейин хотиржам киламан дейман. Чунки иш билан вакти утиб казо килиб куйиш бор. Узим барвакт тураман лекин вактим бекора утяпти. Уйда то униси туради то буниси туради бекора кутиб тураман. Жамоатга масжидга борсам кучада мошина кутиб вактим кетяпти. Пиёда масжидга борай десам камида 30 минут. Битта бомдодни укишга куп вактим кетади деб хафа буламан. Нима килишни билмаяпман. Масжидга чикгим келади узимни, аммо хозир илм хам олишим керак касбим томонидан. Масжидга чиксам бекора вактим кучага кетса, уйда жамоатни кутиб яна вактим бекора утса нима килишни билмаяпман. Уйда бир узим укисам, хадис эсимга тушади: "Бирон жойда 3 киши жамоат булиб намоз укимаса ораларида шайтон булади " шу манода хадис бор эди. Шунга нима маслахат берасиз устоз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз масжидга бориб намоз ўқиб келиш вақтини “бекор кетади” деб ўйласангиз сизни ўлчовингиз бузуқ экан. Масжидга бориб ҳар бир қадамингизга ҳасанот ва мағфират олиб келмайсизми?! Йўлда ёдлаган нарсаларингизни қайтариб вақтни тежанг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat