Ассалому алайкум! Мен Жума куни жамоатга намоз ўқигани бордим ва жамоат билан адо қилдим. Лекин уйда танглайимдан қон чиқиб турган эди уйда таҳорат олдим масжидга бордим. Ва яна бир таҳорат олдим масжидда сабаби қон ҳали тўхтамаган эди. Кейин жамоат билан намоз ўқидик мен туфлаганим йўқ сабаби қон ташқарига чиқмасин деган эдим. Шунда ўзимни таҳоратим бордай ҳотиржам тутдим. Нажосат ташқарига чиқмасин деб. Менинг ишим тўғрими? Ва кейинги сафар ҳам шундай бўлса нима қилишим керак Жума Намозини ўрнини босадиган пешин намозини ўқийманми қон тўтхташини кутиб ёки таҳорат олиб нажосатни(қонни) ташқарига чиқармай намоз оқийвераманми. Оғзиндан қоннинг таъми чиқиб турган эди. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Танглай ёки тилдан оқадиган миқдорда қон чиқса таҳорат синади. Гарчи қон оғиздан ташқарига чиқмаса ҳам. Қон таъмини сезганингиз таҳоратингиз синганини билдиради. Сиз ўша вазиятда қонни тўхтатиш чораларини кўриб, то қон тўхтагунича намоз вақти охирига бўлса ҳам кутишингиз керак эди. Жума намози адо қилингунга қадар қон тўхтамаса унинг ўрнига пешин ўқилади. Ўша кун пешинининг қазосини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!