Ассалому алайкум! Эркак кишининг хотинлари биттадан кўп бўлса, улар билан бир кунда навбат билан қўшилиш мумкинлиги ҳадислардан маълум. Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати, эркак бир вақтнинг ўзида ўз қўл остидаги хотинларининг барчаси билан жинсий алоқа қилиши мумкинми? Саволим ноўрин бўлса узр! Олдиндан ташаккурлар!
Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сиз аёлингизни бутун баданини, аёлингиз эса сизнинг бутун баданингизни кўриши жоиз. Лекин икки аёлингиздан бири, бошқасини киндигидан тиззасигача бўлган жойни кўриши ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам.