Ассаламу алаикум!
Ҳурмарли Шайх жаноблари, саволим қуйидагидан иборат:
Мен мисрликларнинг масжидида таровеҳ намозини жамаот бўлиб ўқийман. 8 Ракатдан кейин, имом билан икки ракат "ракати иша" деган намоз ўқилади (ҳарқалай, имомдан шунақа овоз ешитилади, иша-хуфтонга қўшимча деганими билмаидим энди) Кейин бир ракат витр ўқиймиз. Енди балким имом Шафеъий мазҳабида ўқирлар, бунисини билмадим. Сўрамоқчи бўлганим, шу имомга иқтидо қилиб, 8 ракатдан таровеҳдан кейинги 2 ракат ва 1 ракатни уларнинг мазҳабида ўқиб қўяверсам бўловрадими? Ишим юзасидан жуда ерта тураман, шунга уйга келиб алоҳида витрни ўқиб олиш нафсимга ўгир келяпти.
Катта раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша икки ва бир ракат витр намози. Сиз қўшилиб ўқисангиз ҳам бўлади. Ўзинги бирдан уч ракат ўқисангиз ҳам бўлади.