Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аза бўлган уйда таом пишириш

11:32 / 17.02.2016 | Oddiy yigit | 6403
Ассаламу алайкум! Эшитишимча аза бўлган уйда уч кунгача таом қилинмас экан. Аниқроғи, бу уйда пиширилган таомни уй эгалари емас экан ва уй эгаларини уч кунгача қўшнилари боқишар экан. Шу гап тўғрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гап нотўғри. Одатда мусибат бўлган хонадон эгалари таом пишириб ейиш ҳам кўнгилларига сиғмайди. Шундай ўринларда қўни-қўшнилар уларга таом чиқаришлари суннатдир.

Мусибатзадаларга қариндош-уруғлари, яқинлари ва қўни-қўшнилари таом тайёрлаб чиқариб туришлари суннат билан ўз аксини топган ишлардандир. Чунки мусибат билан бўлиб улар ўзларига унча қарай олмайдилар.
Иккинчидан, бошқаларнинг эътибори, раҳм-шафқат кўрсатиши мусибат етган хонадон аҳлига тасалли беради, кўнгилларини кўтаради.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ جَعْفَرَ قَالَ: لَمَّا جَاءَ نَعْيُ جَعْفَرَ قَالَ النَّبِيُّ: اصْنَعُوا لأَهْلِ جَعْفَرٍ طَعَامًا فَإِنَّهُ قَدْ جَاءَهُمْ مَا يَشْغَلُهُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Жаъфарнинг ўлими хабари келганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жаъфарнинг аҳлига таом қилиб беринглар. Уларни машғул қиладиган нарса келиб қолди”, дедилар”.
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Маййит аҳллари бошқаларга таом тайёрлаб зиёфат қилиб беришлари эса асли собит бўлмаган бидъат ва макруҳ ишлардандир. Қолаверса, бу амал уларни мусибатлари устига мусибат, ташвишларига ташвиш қўшади.

Топ рейтинг www.uz Openstat