Ассалому алайкум! Ҳозирда урф бўлаётган жағ суякка маҳкамланувчи тишларнинг ҳукми қанақа? Маҳкамланувчи ва маҳкамланмаган тишлар инсон вафотидан кейин қабрга қўйгунча ечиб олиниши керакми?
Ва алайкум ассалом! Бундай тишлардан фойдаланиш жоиз. Вафот этганда осон ечиб олинадигани олинади, жағ суяги ва тишларга маҳкамланганлари ўз ҳолида қолдирилади. Ғусл чоғида ҳам шундай. Валлоҳу аълам.