Ассалому алайкум! Маълумки намозда зам суранинг ҳажми камида қисқа 3 оятдан иборат бўлиши керак. Мен янги ёд олган сураларимни зам сура қилиб ўқийман баъзан. Саволим шундан иборатки, баъзида адашиб кетаман. Шу пайтда ёдимга келмаса дарров саждага кетишим дурустми? Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Намозда зам суранинг эмас, мутлоқ қироатнинг фарзи қисқа уч оят ёки узун бир оятдир. “Фотиҳа” сурасини ўқишингиз билан намознинг фарзи ҳам, вожиби ҳам адо бўлади. Зам сура қилиш ҳам вожиб, ўқиганингизча ўқинг, тўхтаган жойингизда рукъуга кетишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.