Бу яна мен — ғоибона шогирдингиз Дилшодбек, Тожикистондан. Устоз сизга бир илтимосим бор эди. Олдин ёзган мактубларимда айтганимдек сизни барча китобларингизни (охиргиси Самарканднинг сара уламолар) муаллифлик ҳуқуқини риоя қилган ҳолда сотиб оламан ва фойдаланаман. Лекин дискетларни ҳам ҳаммасини сотиб ололмайман. Сабаби иқтисодий шароитим йўқ. Ҳамда ўзингиз "Ёшлар билан дил суҳбат" номли суҳбатларингизда илм ўрганишда китоб яхши ва самарали воситалигини баён қилгансиз. Мен тажрибада китобларингизни ўқиб, сиз суратга олдирган видео маърузаларни томоша қилиб боришни ҳам йўлга қўйган эдим жуда самарали кечди. Агар розилик билдирсангиз сизнинг маърузаларингизни ўзимнинг Аndroid тизимли телефонимга сақлаб олиб (фақат ва фақат ўзим учун бошқаларга кўчиртирмасдан, бошқа муаллифлик ҳуқуқингизни бузмасдан) томоша қилиб юрсам. Илтимос устоз, мен ҳатто компютердан ҳам фойдаланмайман. Сабаби менда лицензионний windows ҳам йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Буни мазкур маърузаларни чиқарган тарафдан сўраш керак.