Ассалому алайкум! Мени бир танишим айтиб қолди. Жума кунги намоздаги вақт билан ўша кунги пешин намозининг вақтларида фарқ бор экан. Мисол учун жума кунги пешин намози 12:30 да бўлса жума намози эса бироз кечроқ ўқилар экан. Яъни 13:00 ларга яқин ўқилар экан шу гап тўғрими? Агар шу гап тўғри бўлса жумага узрли сабаб билан бора олмаган одам ҳам жума кунги пешин намозини кечроқ ўқийдими?
Ва алайкум ассалом! Жума билан пешиннинг вақти бир бўлиб, жума пешин вақтида ўқилади.
Пешиннинг вақти заволдан то ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар, дейилган.
Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча. (“Кифоя” китобидан).
Ҳозирги кунда 12-30да завол вақти бошланиб, аср вақтигача давом этмоқда. Шу икки вақтнинг оралиғида ўқиса бўлди. 12-30 ёки 13-00 бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.