Ассалому алайкум! Гўшт сотиб олишимиздан олдин албатта шариат қонун қоидаларига риоя қилинган холда сўйилган сўйилмаганлигини аниқлаштириб кейин ўша гўштни сотиб оламиз. Шу гўштларни қовуриш жараёнида, айниқса товуқ гўштини оёқларини қовуриш жараёнида иссиқлик тасирида гўштни орасидан қонга ўхшаш тўқ қизил нарса сизиб чиқади. Вахоланки, гўштни пиширишдан олдин жуда катта эътибор билан юваман. Шу қонга ўхшаш нарса сизиб чиққанда кўнглим тинчимай овқат ҳалол ёки ҳалол эмасми деган шубха пайдо бўлади. Шундай пайтларда овқатни хукми қандай бўлади? Бу нарса ҳаттоки мол гўштини лахм қисмини қовуриш жараёнида хам содир бўлади.
Ва алайкум ассалом! Гўштнинг орасидаги қон нажосат ҳисобланмайди. Нажосат ҳисобланган қон томирдан отилиб чиқувчи қондир. Аллоҳ таоло “Анъом” 145-оятида «Ўлимтик, ёки оқизилган қон, ёки тўнғиз гўшти – чунки у ифлосдир...» деб марҳамат қилган Бу нарсалар бошқа оятларда ҳам батафсил баён қилинган. Ўзи ўлиб қолган ҳайвоннинг гўшти катта зарар бўлгани учун Аллоҳ таоло уни ҳаром қилган. Шунингдек, ҳар қандай ҳайвондан оқизилган қон ҳам зарарли бўлиб, ҳаромдир. Валлоҳу аълам!