Мазкур инкор билиб туриб қилинган бўлса, имомнинг гапи тўғри. Билмасдан қилганга тушунтирилади. Имом “ичган одамнинг хотини талоқ бўлади” демаган бўлсалар керак. “ичиб маст бўла туриб, хотини талоқ қилса, талоқ тушади” деган бўлишлари керак. Маст ҳолда никоҳ қилингандаги масалада уламолар ихтилоф қилганлари имом Тоҳавийнинг “Мухтасари ихтилофи уламо” китобида зикр қилинган.