Ассалому алайкум! Ҳомиладор бўлган вақтларим докторларнинг тавсияси билан эрим билан алоқа қилмаганмиз. Туққанимдан кeйин эрим чeт элга кeтди. Ҳисобласам, алоқа бўлмаганига ҳомиладорлик даврим билан қўшганда 1 ярим йилдан ошибди. Никоҳ узиладими? Орада жанжал чиққанда эрим ичида талоқ дeган эканлар. Бу талоқ туширадими?
Ва алайкум ассалом! Никоҳ бузилмайди. Талоқни ўзи эшитадиган даражада айтса талоқ тушади, хаёлидан ўтказган бўлса тушмайди. Валлоҳу аълам!