Ассаламу алайкум! «Муҳаммад» исмини ўзини қўйиш мумкинми? Агар қўйилган бўлса, ҳар айтилинганда салавот айтиш керак бўладими?
Ваалайкум ассалом! Қўйиш мумкин, лекин салавот айтиш зарур эмас. Чунки бу исмни зикр қилинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам назарда тутилган бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Кишиларнинг энг бахили, исмим унинг хузурида зикр қилиниб, менга салавот айтмаганидир” деган ҳадисларидан мурод, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг назарда тутилиб, у зотнинг исмлари айтилгандаги ҳолатдир. Валлоҳу аълам.