Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лозим сукун мад

07:04 / 07.03.2016 | 4980

Ассалому алайкум! Лозим мад деб, мад ёки лин ҳарфидан кейин васл ва вақф ҳолатида сукуни лозим келишидир. Бу бир калимада бўлсин ёки бир ҳарфда, бунинг фарқи йўқ. Мисол : اَلْحَاقَّةُ اَلصَّاخَّةُ الم ق «ал-ҳааққоту» калимаси мисолида, «алиф» калимаси мад ҳарфи бўлганлиги учун шу ерда 6 ҳаракат чўзилиши лозим деб тушундик. Лекин, бу ерда қаерда сукуни лозим келаётганини ва сукуни лозим ўзи нималигини тушуна олмадик. «қоф» ҳарфи мисолида ҳам, бу ерда қаерда мад ёки лин ҳарфи келаётганини ва сукуни лозим нима эканлигини тушуна олмадик. Сукуни лозим ҳақида «Муфассал Тажвид» китобида ҳам топа олмадик. Илтимос, мисолларда батафсил тушунтириб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сукун икки хил бўлади, “лозим” ва “ориз”. “Лозим” ўзгармас сукун, яъни ҳақиқий. “Ориз” эса, тўхташ ҳолатида вужудга келадиган сукундир. Мисол: "Қул ҳуваллоҳу Аҳад"да. Агар унда улаб ўқилса, "Қул ҳуваллоҳу Аҳадун" бўлиши керак. Вақф қилганда эса, "ун" тушиб қолиб, "Аҳад" деб "д" ҳарфини сукунли қилиб тўхтайсиз. Мана шу “ориз” сукундир. Аммо “лозим” сукун асл сукун бўлиб, у доим ўзгармай туради. "Алҳаққоҳ" сўзида алифдан кейин ташдидли “қоф” келаяпти, агар шу ташдидли “қоф”ни очиб (ёйиб) юборса, биринчиси сукунли, иккинчиси ҳаракатлидир. Яъни ўша биринчи сукунли “қоф” эътиборидан “лозим мад” бўлади. Бошқа сўзларни ҳам шунга қиёс қиласиз. "Қоф" сўзида эса, “алиф” мадидан сўнг “ф” ҳарфи сукунли бўлиб келмоқда. Шу сабаб лозим мад вужудга келган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat