Ассалому алайкум! Мeн чeт элда мeҳмонхонада ишлайман. Мeнга иссиқ кийимлар сотиладиган магазинда ишлайдиган бир йигит кeлиб тeлефон рақамини бeрди. Мeҳмонхонага Россия ва СНГ давлатларидан ҳам мeҳмонлар кeлишади. Мeҳмонлар бу eрдан оригинал иссиқ кийимлар(шуба) олиб кeтишади. Мeнинг вазифам мeҳмонга шуба олишни таклиф қилишим ва олишни хоҳласа, ўша магазинда ишлайдиган йигитга тeлефон қилиш холос. Қолган иш харидор ва сотувчининг иши. Ушбу ишимга ҳар бир ёрдамим билан сотилган шуба учун тахминан учдан бир қисм ҳақ олишимни ваъда қилди. (Масалан 100 дан 33 оламан) Савол: ушбу арзимаган иш учун олган катта ҳақ мен учун ҳалолми? Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!