Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такси

07:57 / 26.10.2016 | Бахтиер | 3721

Ассалому алайкум! Излаш хизматида топдим, фақат мени саволим сал бошқачароқ. Мен кира қиламан, яьни «таксис»ман. Яқинда икки мижоз чиқди, манзилига етганда фоҳишахонага кетаётганини айтиб қолди. У пайтда биз етиб келгандик. Шу вазиятда мен шерик бўлиб қолмайманми? Шу ишимда ҳар хил вазиятлар бўлади, мисол учун: ароқ қидириб, қимор ўйнагани кетаётган ва ҳоказо. Шунда уларни обориб ташласек шерик бўлиб қолмайманми? Шу вазиятда нима қилиш керак? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Билмаган ҳолатингизда узрли бўласиз, лекин билиб туриб қилсангиз тенг шерик бўласиз. Балки уларни ёмон йўлдан қайтармагингиз учун улардан кўпроқ гуноҳкор бўлишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat