Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Биз О'збекистондан узоқда яшаймиз.О'збекистондан фарқли о'лароқ бу ерда о'збеклар битта 2-3 ёки 4-5 хонали уйларни ижарага олиб,хар-ҳил хоналарида яшашади.(аёл-эркак бир уйда).Биз ҳам ҳо'жайиним билан яқинда турмуш қурдик ва бу ерга келиб дугонамни оиласи ва танишлари билан бирга шу ҳолатда турибмиз.Бу албатта менга ҳам,ҳо'жайинимга ҳам ёқмайди.Ҳо'жайиним маҳрамиятга то'г'ри келмайди деб куюнадилар.Аммо бир оз бу ерга мослашгунимизча шундай ҳолатда яшашга мажбурмиз.Имкон топилиши билан алоиҳида турмоқчимиз.Шу бирга турадигам дугонам бундан 3 йилча олдин ҳижобланганлар.Мен дугонамга ва унинг оиласига жуда ҳавас қилардим.О'йлардимки 5маҳал намозларни о'қиб,барча фарз ибодатларни бажаряптилар,қандай го'зал исломий оила деб. Ҳижобланиш орзуим эди(фақат О'збекистондалигимда жур'ат қилолмагандим).Бо'лажак турмуш о'ртог'им ҳам исломий йигит бо'лганлари учун ҳам турмушга чиқсам албатта о'райман деб мақсад қилгандим.Турмушга чиқиш арафасида дугонам менга далда бо'лдилар ва янги ҳаёт остонасига ҳижобда қадам қо'йдим.Мен ҳозир иложи борича о'зим орзу қилган "исломий оила"муҳити билан яшашга ҳаракат қиляпман ва бу ё'лда турмуш о'рто'гим менга энг яхши устоз бо'ляптилар.(Аллоҳ улардан рози бо'лсин).Мени бошқа масала қийнаяпти.Шу дугонам ва унинг оиласи билан яшай бошлаганимиздан бери ба'зи нарсаларга тушунмай ҳайрон бо'ламан.Биринчидан,дугонам намоз о'қишни билсаларда негадир мунтазам о'қимайдилар.Ҳар замонда ҳуфтонни о'қиб қо'ядилар.Иккинчидан, бошқа номаҳрам эркаклар яшашига қарамасдан уйда ялангбош юрадилар.Ко'чадан меҳмон келса ҳам фақат бо'йинлар очиқ ҳолда ро'молни орқага қилиб о'раб оладилар ҳолос.Ҳижобни фақат ко'чага чиққанда о'райдилар.Мен бошида ҳижоб о'рамаган пайтларимдаёқ буни ното'г'рилигини билардим ва о'зим ҳижоланмаганим учун ҳам айтишга истиҳола қилардим.Кейин интернетдан номаҳрамлар кимлар эканлигини ҳам о'рганиб чиқдим.Ҳо'жайиним менга бошиданоқ,уйда номаҳрамлар бор,улар олдида ҳатто аврат ҳисобланган жойларни тангадек қисмини ҳам ко'рсатманг деб тайинладилар.Мен ҳозирда шунга амал қилишга ҳаракат қиламан.Кейин,зора дугонам ҳам узи ибрат олар деган ма'нода,ҳо'жайиним шундай дедилар деб 2-3 марта айтдим.Ҳамон о'згариш бо'лгани ё'қ.Бу ҳам етмагандек уйда баланд овозда,одамни узига жалб қиладиган даражада куладилар.Ҳо'жайиним ҳар шунақа ҳолатда бош силкийдилар.Намоз борасида ҳам айтдим,о'қилмаса ,айниқса гуноҳ бо'лишини била туриб о'қилмаса катта гуноҳлигини.Ҳа то'г'ри, дейдиларда,о'ша куни ҳуфтонни о'қиб қуядиларда,кейин яна асл ҳолга қайтадилар.Болаларидан вақт орткиза олмайдида десам,соатлаб телефонда гаплашишга имкон топадилар.Ҳо'жайинлари ҳам исломий йигит.Ҳатто о'з о'г'зилари билан,ҳо'жайиним ҳам намоз о'қи деб айтяптилар дедилар.Мени эса виждоним қийналади.Дугонамни яхши ко'раман.Унга фақат ҳайрлисини илинаман.Лекин яхшиликча 1 марта айтиб о'тиб кетганимга амал қилмаганларига ачинаман.Қаттиқ танбеҳ берай десам,кечагина мени далдам биалн ҳижобга кириб,бугун менга о'ргатяптилар дейишларидан истиҳола қиламан.Ҳо'жайинимдан ҳам маслаҳат со'радим шу борада.1марта айтибсиз,энди шартмас дейдилар.Аллоҳдан со'раб дуо қилинг дейдилар.Мен эса бу хатоликларни ко'риб туриб,та'сирли қилиб айта олмаётганимдан қийналаман.Аслида қийналаётган масалам ко'п.Исломий билими ё'қ оиламдагиларга ҳам секин-секин та'сир о'тказишга ҳаракат қиляпман.Лекин исломдан ҳабари бор одамни хатоларини ко'риб,тушунтириб,то'г'ирлай олмасанг виждонинг янаям қийналаркан...Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари.Мен қандай ё'л тутай.Ҳо'жайиним айтганларидек фақат дуо қилаверайми,ёки қайта-қайта айтаверайми...Айтсам тилим куяди,айтмасам дилим...Ҳурмат билан муҳлис...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Имконини топиб, турли услублар билан айтиб туриш керак. Бошқаларни ҳам бу ишга жалб қилиш лозим. Китоб ва маърузалар бўлса, уларни ҳам тақдим қилиб турилса, яхши бўлади.