Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тан маҳрам

08:03 / 23.03.2016 | odilbek | 922

Ассалому алайкум! Устозлар, танмаҳрамликка олингандан кeйин, танмаҳрамликка олган одамингиз ўша кунингиздан бошлаб гуноҳи танмаҳрамликка олган одамга ёзилиши тўғрими? Танмаҳрамликка олгунча гуноҳи кимга ёзилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

 حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ مُحَمَّدٍ قَالَ: أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللهِ قَالَ: أَخْبَرَنَا يُونُسُ، عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: أَخْبَرَنَا سَالِمُ بْنُ عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ». وَزَادَ اللَّيْثُ: قَالَ يُونُسُ: كَتَبَ رُزَيْقُ بْنُ حُكَيْمٍ إِلَى ابْنِ شِهَابٍ - وَأَنَا مَعَهُ يَوْمَئِذٍ بِوَادِي الْقُرَى -: هَلْ تَرَى أَنْ أُجَمِّعَ؟ وَرُزَيْقٌ عَامِلٌ عَلَى أَرْضٍ يَعْمَلُهَا، وَفِيهَا جَمَاعَةٌ مِنَ السُّودَانِ وَغَيْرِهِمْ، وَرُزَيْقٌ يَوْمَئِذٍ عَلَى أَيْلَةَ، فَكَتَبَ ابْنُ شِهَابٍ - وَأَنَا أَسْمَعُ - يَأْمُرُهُ أَنْ يُجَمِّعَ، يُخْبِرُهُ أَنَّ سَالِمًا حَدَّثَهُ أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ يَقُولُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، الْإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَهْوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوْجِهَا وَمَسْئُولَةٌ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالْخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ - قَالَ وَحَسِبْتُ أَنْ قَدْ قَالَ - وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي مَالِ أَبِيهِ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиз мутасаддидир», дер эдилар».Лайс шундай деб қўшимча қилади: «Юнус айтди: «Рузайқ ибн Ҳукайм Ибн Шиҳобга – ўша куни мен Водил-қурода* у билан бирга эдим – «Жума ўқиб беришимга нима дейсиз?» деб мактуб ёзди. Рузайқ ўзи деҳқончилик қиладиган ерда омил* эди. У ерда қора танлилар ва бошқалардан иборат бир жамоа бор эди. Рузайқ у пайтда Айлага раҳбар эди. Ибн Шиҳоб унга жума намозини ўқиб беришини амр қилиб мактуб ёзиб, – мен эшитиб турар эдим – Солим унга шундай деб сўзлаб берганини айтди: «Абдуллоҳ ибн Умар айтарди:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом* мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир», деяётганларини эшитдим. Ўйлашимча, у зот: «Киши отасининг молида ҳам мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир», ҳам дедилар».
Изоҳ: * Водил-қуро – Мадина билан Шом ўртасидаги маълум жой. * Омил – аслида «ишчи» дегани бўлиб, бу сўз илк Ислом давлатчилигида маълум соҳа бўйича масъул раҳбарга нисбатан ишлатилган. Саъд розияллоҳу анҳу Кўфада одамларга намоз ўқиб беришга масъул этиб тайинланган эди. * Айла – Мадина билан Миср ўртасида, Шом йўлида, Қулзум (Қизил денгиз) соҳилида жойлашган шаҳар. * «Имом» сўзи бу ерда ҳам кўп жойларда келгани каби, ҳам моддий, ҳам маънавий раҳбар бўлган кишини англатади.(“Олтин силсила” китобидан. Саҳиҳул Бухорий). 

Аёл киши фисққа одатланган бўлса, у аёлни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариши эрнинг зиммасига вожиб. Жароҳат етказмайдиган даражада уриш ҳам жоиз. Шунда ҳам тийилмаса, талоқ қўйиш эрнинг зиммасига вожиб эмас. Чунки эр зиммасидаги вожибни адо этиб, гуноҳи аёлнинг зиммасига бўлади. Бу шариатнинг тақозосидир. Аммо тақво тақозосига кўра эр талоқ қилиши жоиз. (Нафъул муфтий вассаил). Озор берувчи, намоз ўқимайдиган аёлни талоқ қилиш мустаҳабдир. (Дуррул мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat