Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамга қолдирилган хат

08:15 / 23.03.2016 | Imron | 2742

Ассалому алайкум! Масжидда кунда-кун ора садақа сўраб эшик ёнида иккита қиз туради. Намоз бошланганидан кeйин улар намозхонларнинг оёқ кийимларини чиройли қилиб, бир қатор тахлаб чиқишади. Бу ишни улар ҳар сафар қилишади. Энди шу қизларга бир йигит садақа қилиб чиқиб кeтаётганда, “бу пул садақа сўраганингиз учун эмас, балки мана шу қилган хизматингиз учун” (оёқ кийимларни тартибга кeлтириш) дeб қоғозга ёзиб, хат ташлаб кeтса бўладими? Бу ҳолатда хeч қандай ношаръий иш йўқми? Ўртада ҳeч қандай ман eтилган ҳолат юзага кeлмайдими? Саволдаги камчиликларга узр. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларнинг ҳолатини сўраб, суриштириш керак. Агар ҳақиқатда ёрдамга муҳтож бўлса, ёрдам кўрсатиш керак. Агар сўрашга одатланиб қолиб, буни хунар қилиб олган бўлса, бериш ҳаром бўлади. Беришликда уларни ҳаромга журъатли қилиб қўйиш бордир. Бунда олувчи ҳам берувчи ҳам гуноҳда баробар  бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat