Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

07:00 / 03.04.2016 | Muhammad Mustafo | 2634

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқлардан бирида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозни, хушбўй ҳидларни ва аёлларни яхши кўришлари ҳақида ўқиб қолдим. Ҳақиқатдан ҳам шу маънода саҳиҳ ҳадислар ворид бўлганми? Агар бўлса, ёзишларингизни сўраб қоламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عن أنس قال: قال رسول الله- صلى الله عليه وسلم- حبب إلي من الدنيا النساء والطيب وجعل قرة عيني في الصلاة Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Дунёдан менга уч нарсани маҳбуб қилинди. Аёллар, хушбўйлик ва кўзимнинг қувончини намозда қилинди". Термизий ривояти. Бу гапдан мақсад у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни аёлларга ҳарис бўлганларининг баён қилиш эмас, балки албатта ҳамма қатори, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам башар бўлганлари, уйланганлари, аёлларига муҳаббат қўйганлари аниқ. Бундан мурод инсонларнинг аёллар ва хушбўйликка бўлган ҳарисликлари қанчалик даражада бўлса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозга бўлган ҳарисликлари унданда зиёда эканлигини тушунтириб беришдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat