Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХАДИСЛАРНИНГ СИХХАТИ ВА УЛАРГА КАНДАЙ АМАЛ КИЛИШ

00:00 / 29.09.2009 | eski savollar | 2246
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам устоз! Сизга ҳадис соҳасида айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан:Ҳурматли устоз, мазкур қуйидаги ҳадислар филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломовнинг “Мусулмоннинг одоб китоби”дан олинган. Хадисларни қайси муҳаддис, қайси китобда ривоят қилгани ва уларнинг даражалари, саҳиҳ ёки заиф эканлиги кўрсатилмаган. Мазкур ҳадисларнинг даражаларини ва уларга қандай амал қилишни алоҳида тушунтириб берсангиз.1-хадис. «Ким улимидан кейин оркасида кирк хадис колдирса, у киши жаннатда менинг рафиким булади». Ибн Аббос (р.а)дан.2-хадис. «Устингизга шундай бир замон келадики, ушанда куйидаги уч нарсадан яхширок нарса булмайди: халол пул, улфат бир дин биродари, амал этилган суннат» Хузайфа (р.а)дан.3-хадис. «Аллох менинг халифаларимни Уз рахматига олсин». Сурашди: «Сизнинг халифаларингиз кимлар, ё Расулуллох?». Мархамат килдилар: «Суннатимни тирилтирган ва уни инсонларга ургатганлар». Хасан (р.а)дан.4-хадис. «Сизнинг Аллох таолога энг севимли булганингиз овкатни оз еган ва жуссаси кичикларингиздир». Ибн Аббос (р.)дан.5-хадис. «Еб шукр килган кишига руза тутиб, сабр килган даражада ажр берилади». Абу Хурайра (р.а)дан.6-хадис. Илёс ибн Муовия (р.а)дан: «Киёмул-лайл лозимдир. Хуфтондан сунг, туя ёки куйни соғгулик кадар бўлса ҳам ётмасдан аввал ўқилган намоз қиёмул-лайлдандир. 7-ҳадис. Таҳоратли ҳолда ухлаган киши кундузи соим, кечаси қоим кабидир. Амр ибн Хорис (р.а)дан8-ҳадис. Ётганда “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқисанг, ўлимдан бошқа нарсадан омонда бўласан. Анас (р.а)дан.9-ҳадис. Аллоҳ қабул қилган бир зухо намози бир хаж ва умрага бадалдир. Анас (р.а)дан.10-ҳадис. Уйдан чиқишдан олдин икки ракат намоз ўқи. Бу сени ёмонликдан асрайди. Уйга кирганингда икки ракат намоз ўқи. Бу сени зарарлардан тўсади. Абу Ҳурайра (р.а)дан 11-ҳадис. Мусулмонлардан йигирма одамга салом берган мўмин жаннатга киришга ҳақли бўлади. Ибн Умар (р.а)дан.12-ҳадис. Ким юриб чарчаса, катта-катта қадам ташласин. Зеро, бу чарчоқни кетказади. Ибн Умар (р.а)дан.13-ҳадис. Ким аксирганда ва кекирганда “Алҳамду лиллаҳи аъла кулли ҳалим-минал ҳал” деса, ундан етмиш дард кетади. Бу дардларнинг энг енгили жуззам (пес касаллиги)дир. Ибн Амр (р.а)дан.ЭЪТИБОР ВА ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бу ривоятлардан бехабарман. Излаб топишга ҳозир вақтим йўқ. Муаллифдан сўраш имкони бўлса, ўша кишидан сўраш керак. Албатта, ҳадисларни уларга тегишли маълумотлар билан бирга келтилса, яхши бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat