Ассалому алайкум! Устозлар, мени ижарага берган уйим бўлиб, уни бир аёлга бергандим. У аёл ижарага туриш билан бирга у уйда одам ҳам ўқир экан. Одамларнинг айтишича у “илгагчи” эмиш. Илмим камлиги сабабли бу иш шариатда жоизми ёки йўқлигини билмадим. Саволим шундайки, ундан оладиган ижара ҳақим менга ҳалолми?
Ва алайкум ассалом! Бу нарса у аёлнинг ким ва қандай йўл билан пул топаётганига боғлиқ. Агар шариатга зид бўлган дуохонлик, фолбинлик, сеҳр-жоду ва жинларга алоқадорлик(одатда буни улар боболарим, момоларим ёки одамлар деб таъриф беришади) орқали топса олишингиз жоиз бўлмайди. Унинг ўрнига бошқа одамни ижарага қўйганинг афзал. Валлоҳу аълам!