Ассалому алайкум! Намоз ўқиган, лекин аста секин намозини тарк этаётган одамни қандай намозга қайтариш мумкин? Чораларини айтиб ўтсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Инсон моддий ва маънавий жиҳатдан озиқланиб туришга муҳтождир. Моддий озиқланиш ҳаммага маълум, маънавий озуқланиш эса ҳақиқий маънавият соҳиблари бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлган ва илмига амал қилувчи кишилар хузурида бўлади. أَنَّ لُقْمَانَ قَالَ لابْنِهِ : يَا بُنَيَّ ، عَلَيْكَ بِمَجَالَسَةِ الْعُلَمَاءِ ، وَاسْتِمَاعِ كَلامِ الْحُكَمَاءِ ، فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحْيِي الْقُلُوبَ بِنُورِ الْحِكْمَةِ كَمَا يُحْيِي الأَرْضَ بِوَابِلِ الْمَطَرِ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Луқмон ўз ўғлига насиҳат қилиб: “Эй ўғилчам, олимлар мажлиси, ҳукамолар сўзларини эшитишни ўзинги лозим тут. Чунки Аллоҳ таоло ёмғир ерни тирилтирганидек ҳикмат нури билан қалбларни тирилтиради” деди" дедилар. Валлоҳу аълам!