Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Покми?

00:00 / 06.04.2016 | 1517

Ассалому алайкум! Бир киши: «Аёл кишининг фаржидан келувчи намлик пок бўлади. У теккан либос қисмини ювиш шартмас. Лекин таҳоратни бузади» деди. Унинг шу гапи асослими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёлларнинг бачадонидан келадиган оқ суюқлик нажосат бўлиб, у билан таҳорат кетади. Ҳамда кийимга теккан ўрни бир танга ё ундан зиёда бўлса, ювишлик ҳам вожиб бўлади. агар бундай аёлдан оқлик тўхтамай келиб турса, ўзини соҳиби узрлар сафидами ёки йўқ, шуни текшириши керак. Улар энг қисқа намознинг вақти, масалан шомни тажриба учун танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича бир бор таҳорат олиб, фақат шомнинг фарзини адо қила оладиган вақт топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат олиб, уч ракаъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) агар улар шом вақти кириб то шом вақти чиққунича ўн дақиқа пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб то чиқиб кетгунича бир бор бўлса ҳам узри топилса бўлди. Шаръий соҳиби узрга айлангач, модомики уларнинг ҳар намоз вақтида бир бор бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, соҳиби узр ҳукмида қоладилар. Сўнг бирор намоз вақти киргандан то чиққунича бу оқлик келмаса, улар соҳиби узрлар сафидан чиқадилар. Кейинги намоз вақтларида бу оқлик бир ё икки бор келиб турса, соҳиби узр саналмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat