Ассалому алайкум! Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламни кўришни дуо қилиб сўраса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Агар кўришга лойиқ бўлиб, у зотнинг суннатларига кўпроқ амал қилсангиз, Аллоҳ таоло у зотни кўришни ҳам ва у зотга қандай одоб билан муомалада бўлишни ҳам таълимини бериб қўяди. Ўзингиз у зотни кўришни қаттиқ сўраб олсангиз, ин шаа Аллоҳ Аллоҳ бундан ҳам маҳрум қилмайди. Лекин одоби ўзингизга ҳавола. Шунинг учун сиз кўпроқ у зотни кўришга эмас, балки суннатларига амал қилаверинг. Валлоҳу аълам!