Ассалому алайкум! Дўконларда сотилаётган “ҳалол” деб ёзилган колбаса ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси : Асли ҳаром бўлган нарсани, шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича, у ҳаромлигича қолади. Масалан : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади. Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!