Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш

17:32 / 22.04.2016 | Jobir_1977 | 3871

Ассалому алайкум! Устозлар аввало динимизни ўрганишимиздаги холис хизматларингиз учун сизларни Аллоҳим муносиб мукофатласин. Сизларга саволим: баъзи дуолар оятлардан иборат. Масалан: «Аллоҳумма анзилнаа мунзалам мубаарок…» ёки «Аллоҳумма зиднаа илман» каби. Аслида бу оятлар «Аллоҳумма анзилний…» «Аллоҳумма зидний ..» бўлган. Яъни оятни дуода ўзгартириш (мени биз қилиш каби) қоидалар, олимларимизнинг қайси китобларида берилган. Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўша оятларни қироат қилиш бошқа нарса, оятдаги жумлалардан фойдаланиб дуо қилиш бошқа нарса. Бу худди ҳанафий мазҳабида “жанозада “Фотиҳа” сурасини қироат қилинмайди. Чунки жанозада қироат йўқ, лекин “Фотиҳа” сурасини дуо тарзида ўқилиши жоиз” дейилгани кабидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat