Ассалому алайкум! Бир дўстим зино иш қилиб қўйибди. Кейин у қиз “мен лўли эдим, энди етти пуштинг куйиб кетди, мен билан юрмасен ишларинг яхши бўлмайди” деб қўрқитябди экан. У унақа ишлар қиладиган бола эмас эди, энди у нима қилсин қаттиқ тушкунликка тушиб қолган. У қиз айтган гаплар қанчалик ҳақиқатга яқин? Агар ростдан хам лўли бўлса етти пушти куйиб кетадими? Нима маслаҳат берасизлар, нотўғри савол берган бўлсам узр.
Ва алайкум ассалом! Дарров тавба қилсин. Бу ишни сир тутиб, фош қилмай, ибодатларга қаттиқ киришсин, истиғфорни кўпайтирсин, солиҳ амалларни кўп қилсин. Анави гапларнинг ҳаммаси бекорчи гаплар. Лўлидан эмас Аллоҳдан қўрқиш керак, шунда юқоридаги ҳолатга тушмас эди. Валлоҳу аълам!