Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза

10:36 / 14.08.2016 | Husniddin | 2663

Ассалому алайкум! Ҳазратнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан иқтибос: «Тобут ерга қўйилганидан кейин эса тик туриш макруҳ. Тобутни кўтариб ўтаётганларини кўрган одам ҳам ўрнидан турмайди» (434-бет).
Савол: Хотирам панд бермаса, тобутни кўтариб ўтаётганларини кўрган одам маййитнинг ҳурматидан (унинг кофирлигини билса ҳам) ўрнидан туриши керак, деган ҳадисни эшитгандим. Илтимос, шунга ойдинлик киритиб беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، حَدَّثَنَا الزُّهْرِيُّ، عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَامِرِ بْنِ رَبِيعَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمُ الْجَنَازَةَ فَقُومُوا حَتَّى تُخَلِّفَكُمْ». قَالَ سُفْيَانُ: قَالَ الزُّهْرِيُّ: أَخْبَرَنِي سَالِمٌ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: أَخْبَرَنَا عَامِرُ بْنُ رَبِيعَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. زَادَ الْحُمَيْدِيُّ: «حَتَّى تُخَلِّفَكُمْ أَوْ تُوضَعَ». طرفه: 1308 - تحفة: 5041 - 107/2

Омир ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани кўрсангиз, олдингиздан ўтиб кетгунича тик туринг», дедилар».
Ҳумайдий: «Олдингиздан ўтиб кетгунича  ёки (ерга) қўйилмагунича», деган.

* Араб тилида «жаноза» деганда жаноза намози ҳам, ичида ўлиги бор тобут ҳам тушунилиши мумкин. Бу ва бундан кейинги бир қанча боб ва ҳадисларда «жаноза» деганда маъносига қараб тобут назарда тутилади.

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ عَامِرِ بْنِ رَبِيعَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ جَنَازَةً فَإِنْ لَمْ يَكُنْ مَاشِيًا مَعَهَا فَلْيَقُمْ حَتَّى يُخَلِّفَهَا، أَوْ تُخَلِّفَهُ أَوْ تُوضَعَ مِنْ قَبْلِ أَنْ تُخَلِّفَهُ». طرفه:  تحفة: 5041

Омир ибн Рабиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз жанозани кўрса, у билан бирга юраётган бўлмаса, ундан ўтиб кетгунича [ёки у ўтиб кетгунича] ёки у ўтиб кетмай, ерга қўйилгунича тик турсин», дедилар».

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ، حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي ذِئْبٍ، عَنْ سَعِيدٍ الْمَقْبُرِيِّ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: كُنَّا فِي جَنَازَةٍ فَأَخَذَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ بِيَدِ مَرْوَانَ فَجَلَسَا قَبْلَ أَنْ تُوضَعَ، فَجَاءَ أَبُو سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ فَأَخَذَ بِيَدِ مَرْوَانَ فَقَالَ: قُمْ، فَوَاللهِ لَقَدْ عَلِمَ هَذَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم نَهَانَا عَنْ ذَلِكَ. فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: صَدَقَ. طرفه: 1310 - تحفة: 4288، 14327

Саъид Мақбурий отасидан ривоят қилади:
«Жанозада эдик. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Марвоннинг қўлидан тутди, икковлари у (тобут) ерга қўйилишидан олдин ўтиришди. Абу Саъид розияллоҳу анҳу келиб, Марвоннинг қўлидан тутди-да: «Тур! Аниқки, манави (яъни Абу Ҳурайра) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бундан қайтарганларини билади», деди. Шунда Абу Ҳурайра: «У рост айтди», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Исломнинг аввалида жанозани кўрганда токи ўтиб кетгунича тик туриш бор эди. Кейинчалик имом Муслим ва Абу Довудлар Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни тарк қилганлари ривоят қилинган.

عن علي : كان رسول الله صلى الله عليه وسلم أمرنا بالقيام في الجنازة ، ثم جلس بعد ذلك  وأمرنا بالجلوس. رواه احمد

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозага туришга буюрар эдилар, сўнг (турмасдан) ўтирдилар ва бизларни ҳам ўтиришга буюрдилар". Аҳмад ривояти.
Баъзилар “Туриш мансуҳ бўлган” дейишади. Аллома Анвар шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ : “Туриш аввалда ҳам вожиб бўлган эмас, ҳозирда ҳам вожиб эмас. Аввал турилар эди, ҳозир тарк қилинди. Шунинг учун бу амални мансуҳ бўлди дейиш ўрнига, уни тарк қилинди дейиш тўғрироқдир” деганлар. Бошқа мазҳаб соҳиблари “Ҳозирда ҳам мустаҳаб” деган гапларни айтишади. Баъзилари “Вожиб” ҳам дейишади. Нима учун туриш – сабабига келсак, фуқаҳолар бу масалада турлича сабабларни айтганлар. Баъзилари : маййитнинг икроми учун деса, баъзилар ўлимнинг дахшатидан дейдилар. Кейингиси маъқулроқ, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан турган маййит яҳудий бўлган ва у зотдан “Яҳудий учун ҳам турасизми” дейилганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Нима у одам эмасми” деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat