Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавоф қилиш

10:28 / 14.08.2016 | Zafarov Murodjon | 2456

Ассалому алайкум! Ҳаж ёки умра зиёратига бориб келган инсонларни тавоф қилиш халқимиз орасида кенг тарқалган. Бу ҳақида шариат ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Каъбадан бошқасини тавоф қилиш жоиз эмас. “Фатавои азизия” китобида : “Бирор улуғ зотнинг қабрини савоб умидида тавоф қилса, кофир бўлади” дейилган. Шунинг учун бундай қилишдан сақланиш керак. ҲОЖИНИ КУТИБ ОЛИШ Ҳожилар ватанларига қайтиб келганларидан кейин зиёратчилар улар билан салом алик қилиб, қўл бериб кўришиб, улардан ўзларини ҳақларига дуо оладилар. Чунки, ҳожиларни қилган дуолари мақбулдир. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِلْحَاجِّ وَلِمَنِ اسْتَغْفَرَ لَهُ الْحَاجُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Ҳаж қилгувчини ва ҳаж қилгувчи ҳаққига истиғфор айтганни ҳам мағфират қилгин” дедилар” (Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat