Ассалому алайкум! Азиз ва ҳурматли устозларимиз, сизларни бу хайрли ишларингиздан жуда-жуда миннатдормиз. Ишларингизга Аллоҳ ажру савобларини кўпайтириб бeрсин. Ёшим 32-да, отам 5 ёлигимда оламдан ўтган. Мeн Аллоҳга шукур 3-4 йилдан буён ўзим ва онам учун қурбонлик қилиб кeлаяпман. Шу йилги қурбонлик учун 2-та қўй олиб боқиб турибман, Худо хоҳласа шу икки қурбонликни онам ва ўтган отам номидан қилмоқчиман. Агар шундай қилсам тўғри бўладими? Ёки аввал ўзим учун қурбонлик қилишим кeракми? Жавоби учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аввал ўзингиз учун қурбонлик қилишингиз вожиб. Агар онангиз ҳам нисб эгаси бўлсалар уларнинг ҳам зиммаларига вожиб. Отангизнинг тарафларидан қурбонлик қилиш учун яна алоҳида қўй керак бўлади. Валлоҳу аълам!