Ассалому алайкум! Оилада жамоат намози мавзусида берилган жавобларни ўқиб хулоса олдим. Аммо менда бир савол туғилиб қолди. Бизнинг оилада мен имом отам ўнг томонимда оёқ учлари товоним яқинида 8ёш ўғлим худди шу холда чап томонимда аёллар эса икки қадам орқада намоз ўқиётган эдик. Ўғлим туфайли қилинган сафдаги хатога намозимиз фосид бўлмайдими?
2.Энди ўғлим биздан бир саф орқада ўзи ёлғиз турса мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Фосид бўлмайди.
2). Бир саф орқада отангиз билан бирга туради. Валлоҳу аълам!