Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусибатхонада тасбеҳ айтиш

12:41 / 08.03.2017 | Toshim | 3283

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, биз тарафларда ўликни қирқи чиққунича бир кун белгиланиб, тасбеҳ ағдариш қилишади. Мингта тош терилиб, 70.000 марта тасбеҳ айтиб тош ағдаришади. “Ла илаха иллАллоҳ”  9 марта, “Ла илаҳа иллАллоҳ Муҳаммадар расулуллоҳ” 1 марта айтилиб, 7 марта такрорланади жами 70.000 марта майда тошчаларга тасбеҳ айтиб тош ағдаришади. Бизларда буни тош ағдариш дейишади. Муллоларимиздан сўрасам у ёки бу китобда ёзилган дейдию аниқ жавоб беролмайдилар. Ота-боболаримиз ҳам эшонлар ҳам шундай қилишади дейишади. Тасбеҳ ағдариш динимизда борми. Аввалдан раҳмат. Аллоҳ  тўғри йўлдан адаштирмасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Чегараланмаган нарсани чегараланмаган ҳолида қолдирилади, чегараланган нарсани чегараланган ҳолида қолдирилади” деган қоида бор. Масалан маййитга савоб бағишлашда бирор нарсани, бирор кунида бирор махсус шахсларга, бирор маълум миқдорда берсин деган нарса йўқ. Ким бу борада чеклов ёки қўшимча киритса у инсон ўариатга қўшимча киритган ҳисобланиб гуноҳкор бўлади. Савоб олиш ўрнига бидъат ишни қилганнинг гуноҳи бўлади. Чунки шариат холис ният билан хоҳлаган нарсасини, хоҳлаган кунида, хоҳлаган кишисига, хоҳлаган миқдорда эҳсон қилиб, савобини бағишлашни жорий қилган. Аллоҳни зикр қилиб, савобини бағишлашда ҳеч қандай қайтариқ йўқ. Лекин сиз айтган тарзда савоб бағишлаш шариатимизда йўқ. Шунингдек қурбонлик қилишда махсус кунда, махсус жониворларни махсус шахслар томонидан қилинишни шариат белгилаб қўйган. Буни зиддини қилиш бидъат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat