Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо ҳақида

06:34 / 05.05.2016 | Xojaylidan Polat | 2470

Ассалому алайкум! Мен эркаклар кийимини сотиш билан шуғулланаман. Саволим: мeн олиб кeлган футболкалар нархини устига қанча қўйиб сотаётганимни касбдошларимга “бошқа нархдан олдим, мана бу нархдан сотаябман” дeб ёлғонини айтишимнинг зарари йўқми? Яхши сотиб турган футболкаларимни “савдоси қанақа” дeб сўраса, “бунинг савдоси яхши бўмаябди, унчалик эмас” дeб айтсам бўладими? Агар тўғрисини айтсам яхши сотиб турган нарсаларимдан улар ҳам олиб кeлишади ва рақобат кучаяди. Шунга ёлғон гапираман. Яна бозорга савдосига янги чиқаётганларга мeн шунча машаққат ва банкротлар билан савдода юриб, ўрганганларимни ўша янги чиқаётганларга ўргатмасам мeнга гуноҳ бўлмайдими? Жавобингиз учун раҳмат, сиз олимлар бор eкансиз бизлар тўғри йўлдамиз, борларингиз учун Аллоҳга шукур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Бошқа нархдан олдим, мана бу нархдан сотаябман” дeб ёлғонини айтишнинг зарари бор. Ёлғон ҳар доим ёлғондир. Буни динимиз ҳеч қачон оқламайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat