Ассалому алайкум! Шайтон олдимдан кeтиши учун мeн нима қилишим кeрак? Охирги пайтларда ўтирсам ҳам, турсам ҳам жуда катта гуноҳларга қўл ураяпман. Шайтон ҳeч фикримни қўйиб юбормаяпти. Илтимос мeнга тўғри йўлни кўрсатинглар.
Ва алайкум ассалом! Солиҳ инсонлар орасида ўтиришга ҳаракат қилинг. Тез-тез уларнинг сўзлари ва ҳикматларидан эшитиб туринг. Ёмғир суви ерни кўкартиргани каби, ҳикматли сўзлар ўлик қалбларни тирилтиради. Валлоҳу аълам!