Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен савдогарман. Шунинг учун Қўқон ва Тошкентга тез-тез чиқиб тураман. Шунда кўпинча бомдод ва хуфтон намозларини машинада ўқиб юрардим. Лекин жавобларингизнинг бирида машинада ўтириб намоз ўқиса 2 фарз адо этилмагани учун мумкин эмас дебсизлар. Мен бундай ҳолатларда кандай йўл тутишим жоиз бўлади? Уйга қайтиб келганда кечиктириб ўқишим керакми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Намозни ўз вақтида машинадан тушиб ўқишингиз керак. Машинадан тушиб намоз ўқисангиз ҳеч қандай қаршилик йўқ. Валлоҳу аълам!