Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир оят тафсири

05:04 / 18.05.2016 | Elyorbek Abdulazizov | 2855

Ассалому алайкум! “Бақара” сураси 179-оятидаги “Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари”сўзларни тафсирини қайси маънода кeлганини билмоқчи эдим. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَاْ أُولِيْ الأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ 179. Қасос олишда сизларга ҳаёт бор, эй ақл эгалари! Шоядки, тақво қилсангиз. Бу ояти карима қасоснинг шариатга киритилишининг ҳикматини баён қилмоқда. Демак, қасос олишда кишилар учун ҳаёт бор экан. Қасос қалбдаги нафратни қондириш эмас, балки олий мақсад – ҳаёт учун экан. Қасос олиш йўлга қўйилса, инсон ҳаётини сақлаб қолишда катта иш қилинган бўлади. Чунки ҳар бир одам бошқа бировни ўлдирса, қасосига ўзининг ҳам ўлдирилишини билади ва ҳеч қачон одам ўлдиришга қўл урмайди. Бир кишининг ҳаётига қасд қилиш, умуман, ҳаётга қасд қилиш билан баробардир. Жиноятчи бир кишининг ҳаётига қасд қилса, умуман, ҳаётга қасд қилган бўлади. Шунинг учун бунинг жинояти кучли бўлиб, қасос олинади. Қасос олиш ҳақидаги ҳукмнинг ўзи жиноятчини ҳушига келтириб қўяди. Оз сонли қотиллардан қасос олиш кўплаб бегуноҳ кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Набий алайҳиссаломнинг даврларида ушбу ҳукм жорий қилиниши билан одам ўлдириш тўхтаб қолгани ёки йўқ даражада камайиб кетгани ҳам шундан. Қасос ҳукмини жорий этиш ҳам тақвонинг бир шартидир. Чунки Аллоҳнинг амрини бажариш тақводандир.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat