Ассалому алайкум! Мени олган қарзимни қайтариш муддати тугади. Қарзни берган ўртоғим ишлатиб юравер керак бўлса айтаман деди. Қарзни олишдаги ёзилган тилхатни қайтадан ёзиш шартми ёки ёзмаса ҳам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Қайта ёзиб қўшича киритиб қўйсангизлар мустаҳаб амални қилганнинг савобини оласизлар. Валлоҳу аълам!