Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайьат аъзолари, биз Москва шаҳрида балиқ савдоси билан шуғулланамиз. Баъзан балиқни алоҳида 50 рублга тозалаб ҳам берамиз. Саволим шуки, баъзи харидорлар бўлади пулига аҳамият бермай, “фақат сифати яхши бўлсин” дейшади. Шунда биз яхши хизмат қилишга ҳаракат қиламиз. Шунда хизмат ҳақи учун кўпроқ пул олсак бўладими? Саволдаги хатолар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Тозалаб беришни келишиб олишингизга боғлиқ. Қанчага келишсангиз ўшани оласиз. Кўпроқ берсин учун бошқаларникини яхши тозаламаслигингиз хиёнат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!