Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поклик

04:54 / 22.05.2016 | محمد علي | 2567

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жуда ҳам кўп даволаш воситаридан фойдаланишимга қарамай менга хуснбузар чиқади. Елкамдаги хуснбузарлар баъзида қонаб кийимимга тегиб қолади. Бу нарса ўзимга сезилмайди, қачон кийимимни алмаштирганимда кўраман. Ўша ҳолатда намоз ўқиган бўлишим ҳам мумкин. Бунақа ҳолатларда нима қилишим керак бўлади? Илтимос маслаҳат берсангизлар. Ички кийимларимдаги қон излари ювилганда ҳам кетмасдан асари қолади. Бу кийимларим пок ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қон чиқиб ўрнидан бошқа жойга оқса, таҳорат синади. Бу ҳолатда ўқилган намозни қайта ўқиш вожиб бўлади. Кийимлар ювилгандан кейин ҳам қон излари қолиши зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat