Ассалому алайкум! Банда гуноҳларига тавба қилса, кўп истиғфорлар айтса, тавбаси қабул бўлиб гуноҳларини кeчирилганини аломати сeзиладими? Саволим нотўғри бўлса узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Сезилади. Ўша гуноҳларни қайтиб қилмайди. Мабодо беихтиёр содир бўлса. Аллоҳ таоло унга яна тавбанинг тавфиқини беради. Валлоҳу аълам!