Ассалому алайкум! Қўшиқ куйлаш, уни тинглаш хақида хархил ривоят хадислар эштганман. Оналаримиз гўдакларга алла айтишади, қўшиқ куйлашади. Уни фарзандлари эштишади. Шунга уламоларимиз нима дейишади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! У қўшиқ эмас. Уни мусиқасиз нашид десангиз тўғрироқ бўлади. Кимнинг боласининг тили Лаа илааҳа иллаллоҳ калимаси билан чиқса ота-онасининг гуноҳи кечирилиши ҳақида бир заиф ҳадис келган. Оналаримиз шу ҳадисга биноан “Аллоҳ” лафзини болаларнинг қулоғига қуйиш мақсадида нашидлар айтишган. Бу аслида фарзандга калимани талқин қилиш бўлган. Валлоҳу аълам!