Ассалому алайкум! Кифоя китобини ўқиш жараёнида қуйидаги савол пайдо бўлиб қолди.
Мен жамоат намозларида: намозга киришдан аввал айтиладиган такбирни имомдан сўнг айтаман. Рукуъга кетганда, ундан турганда, саждага кетганда, саждадан тургандаги «Аллоҳу акбар» деб айтилувчи такбирни айтмайман. Имомнинг айтгани кифоя қилади деб ўйлар эдим. Шу амалим тўғрими ёки қолган такбирларда ҳам имомдан сўнг мен ҳам айтишим керакми?
Ва алайкум ассалом! Қолган такбирларда ҳам айтишингиз суннат. Валлоҳу аълам!