1. Ҳайзнинг ози уч кеча-ю уч кундуз, кўпи ўн кун. Имом Табароний ва Дора Қутнийлар Абу Умома розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бикр қизнинг ва турмушга чиққан аёлнинг оз ҳайзи уч кундир, кўп ҳайзи ўн кундир», деганлар.Покликнинг ози ўн беш кун. Бунга саҳобаи киромлар иттифоқ қилганлар. Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан, у бобосидан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзнинг ози уч кундир, кўпи ўн кундир. Икки ҳайз орасининг энг ози ўн бешдир», деганлар.Кўпининг чегараси йўқ. Бир ёки икки йил бўлиши. Гоҳида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин.Ҳайз муддатида орада қон тўхташи ва аёлнинг оқ рангдан бошқа рангдаги нарса кўргани ҳам ҳайздир.Демак, ҳайз даврида маълум муддат қон келмай қолиши мумкин. Шунингдек, ҳайзнинг асл рангидан бошқа рангдаги суюқлик келиши ҳам мумкин. Ҳайзли аёл бундай ҳолатлар ориз бўлганда ҳайзим тугади деган хаёлга бормаслиги зарур. Ҳайз тўхтаганда оқ рангли нарса келади.Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша) : «То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар», деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди». Бухорий ва Молик ривоят қилишган.Ҳайз кўрган аёлдан охирги вақтда оқ рангли суюқлик келгани ҳайзнинг тугагани аломати бўлади. Ана шунгача шошилиб, ҳайзим тугади, деб ғусл қилиб ёки ҳайз ман қилган нарсаларни қилмай туриш керак.2. Бу ихтилофли масала. Баъзилар рухсат бермайди, бошқалар беради.3. Ювиб юборсангиз бўлди.